Жаҳон

Эронда туркча исм қўйилган чақалоққа гувоҳнома берилмади

Оила судга мурожаат қилган бўлса-да, иш ҳали кўриб чиқилмаган.

Эронда туркча исм қўйилган чақалоққа гувоҳнома берилмади

“Free Iran” каналининг хабар беришича, Эроннинг Жулфа шаҳрида янги туғилган чақалоққа туркча исм қўйилгани боис туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилмаган. Оила фарзандига Алихон исмини танлаган, бироқ Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлими мазкур исмни тизимда мавжуд эмаслиги ва “турк-араб келиб чиқишли” экани сабабли рўйхатдан ўтказишни рад этган.

 

Чақалоқ 2 июн куни дунёга келган бўлса-да, орадан 85 кун ўтгач ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Шу сабабли болага эмлаш ва бошқа зарур тиббий хизматлар кўрсатишнинг имкони йўқ. Ота-оналар мазкур қарордан норози бўлиб судга мурожаат қилган, бироқ жараён ҳали бошланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон Президенти Масуд Пезешкиан аввалроқ туркча исмлар бўйича тақиқларни бекор қилишни топширган эди. Бунга озарбайжон турклари томонидан бошланган “Бобонинг исми” ва “Чақалоқ номи” каби акциялар сабаб бўлган. Мазкур ташаббуслар доирасида 15 мингдан ортиқ фуқаро петиция имзолаган ва туркча исмларга рухсат берилишини сўраган.

 

Шунга қарамай, айрим ҳудудларда ҳали ҳам туркча исмлар рўйхатга олинмаётгани кузатилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда туркча исм қўйилган чақалоққа гувоҳнома берилмади | Zamon.uz