Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитойдaги ҳарбий парадда қатнашади

3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ва юбилей маросимлари ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев Хитойдaги ҳарбий парадда қатнашади

3 сентябр куни Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида япон босқинчиларига қарши уруш ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим ҳамда ҳарбий парад бўлиб ўтади.

 

Хитой давлат ОАВлари хабарига кўра, ушбу тадбирда 26 нафар хорижий давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этади. Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

 

Юбилей муносабати билан Пекиннинг марказий Тянанмен майдонида Хитой армиясининг замонавий қирувчи самолётлари ва турли ҳарбий техникалари намойиши ўтказилиши режалаштирилган.

 

Маросимда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, КХДР етакчиси Ким Чен Ин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳамда қатор Осиё ва Африка давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

 

Тантанали тадбир Иккинчи жаҳон урушидаги умумжаҳон ғалабасини ёдга олиш ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик рамзи сифатида ўтказилади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"