Ўзбекистон

Айрим тоифадаги ИИО ходимлари ва оила аъзоларига уй берилади

Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Айрим тоифадаги ИИО ходимлари ва оила аъзоларига уй берилади

28 августдаги ҳукумат қарорига кўра, 2022 йил 4 июлгача хизмат муддатини тўлиқ ўтаб пенсияга чиққан ёки хизмат даврида касаллик сабаб резервга ёки истеъфога чиқарилган ички ишлар органлари пенсионерлари давлат ҳисобидан уй-жой билан таъминланади. Агар уларнинг номида шахсий тураржой бўлмаса, ушбу ҳуқуқ уларнинг оила аъзоларига ҳам тааллуқли.

 

Шунингдек, вафот этган ходимлар ва пенсионерларнинг оилалари ҳам шу имтиёздан фойдаланиши мумкин. Қарорга кўра, бериладиган уй-жойлар давлат ҳисобидан ажратилиб, тўлиқ уларнинг мулки сифатида расмийлаштирилади.

 

Мазкур тартиб ички ишлар тизимида узоқ йиллар хизмат қилган, аммо шахсий уй-жойга эга бўлмаган ходимлар ва уларнинг яқинларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Қонунчиликка киритилган ушбу ўзгариш ички ишлар органларида хизматнинг нуфузини ошириш ва кадрларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.