Сиёсат

Дунё етакчилари Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда

Қатор давлат раҳбарлари, шунингдек, БМТ, ШҲТ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакaтимизни истиқлол байрами билан қутлади.

Дунё етакчилари Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан қутловлар йўлланмоқда.

 

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан стратегик шериклик изчил ривожланиб бораётганини қайд этиб, ўзбек халқига тинчлик ва равнақ тилакларини билдирди.

 

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин Ўзбекистонни минтақавий барқарорлик ва тараққиётга улкан ҳисса қўшаётган ишончли ҳамкор сифатида эътироф этиб, мамлакатимиз халқига фаровонлик тилади.

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганини алоҳида қайд этиб, Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

 

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев икки халқни қадимий дўстлик ришталари боғлаб турганини таъкидлаб, ўзбек халқига тинчлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

 

Туркия Президенти Раджаб Тоййиб Эрдоған Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қариндошлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этиб, ўзбек халқини Мустақиллик байрами билан муборакбод этди.

 

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона қўшничилик алоқаларини юқори баҳолаб, мамлакатимиз халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

 

Қирғизистон Президенти Садыр Жапаров ўзбек халқи тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётини тилаб, Мустақиллик байрами билан чин дилдан қутлади.

 

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон билан биродарлик ришталарига асосланган ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишини тилаб, ўзбек халқини самимий муборакбод этди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон халқига самимий тилакларини йўллаганлар орасида Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Валияҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд, Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардари, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Нахайон, БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, БАА Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари Шайх Мансур бин Зоид Ол Нахайон, Болгария Республикаси Президенти Румен Радев, Ирландия Президенти Майкл Ҳиггинс, Сербия Президенти Александр Вучич, Словения Президенти Наташа Пирц Мусар, Словакия Президенти Петер Пеллегрини, Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичс, Черногория Президенти Яков Милатович, Чехия Президенти Петр Павел, Швейцария Конфедерацияси Президенти Карин Келлер-Зуттер, Эстония Президенти Алар Карис, Грузия Президенти Михаил Кавелашвили, Босния ва Герцеговина Президенти Желько Комшич, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироллиги Қироли Чарльз III, Япония Императори Нарухито, Бельгия қироли Филипп, Испания қироли Филипп VI, Марокаш қироли Муҳаммад VI, Камбоджа қироли Нородом Сихамони, Муғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Сингапур Президенти Тарман Шанмукаратнам, Вьетнам Президенти Луонг Куонг, Таиланд Бош вазири вазифасини бажарувчи Фумтам Вечаячай, Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос, Афғонистон Бош вазири Муҳаммад Ҳасан Оҳунд ҳам борлиги алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Нурланбек Эрмекбоев, Турк давлатлари ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Хон, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳa, ISESCO Бош директори Салим ал-Малик, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директори Тсюй Дуньюй ҳам Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларини изҳор этдилар.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди

Учрашувда 2025 йилги келишувларни амалга ошириш бўйича йўналишлар белгиланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хунан провинциясидаги портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлиб, 61 киши жароҳат олган эди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия Қироличаси билан учрашди

Учрашув доирасида Қироличаси Ража Зарит София ўзбек маданияти ҳақида батафсил маълумот олди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент молия соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли трансформацияни чуқурлаштириш бўйича таклифлар илгари сурди.

custom img

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги умумий лойиҳа портфели 16 млрд долларга етди

Президент Шавкат Мирзиёев ОТБ раҳбари билан учрашувда 2030 йилгача мўлжалланган 12,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банкининг йирик форумида иштирок этади

Ўзбекистон 1995 йилдан буён Осиё тараққиёт банкининг аъзоси бўлиб, мамлакат ушбу нуфузли тадбирга иккинчи бор мезбонлик қилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Бир қатор соҳалар бўйича икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Кўксарой қароргоҳида Чехия бош вазири кутиб олинди

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида музокаралар бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"