Жаҳон

Германияда гиёҳвандлик сабаб ҳар куни 6 киши вафот этмоқда

30 ёшгача бўлганлар орасида гиёҳвандлик туфайли ўлим 14 фоизга ошган.

Германияда гиёҳвандлик сабаб ҳар куни 6 киши вафот этмоқда

Германия ҳукумати гиёҳвандлик ва унга қарши кураш бўйича вакили Ҳендрик Стрек мамлакатдаги наркотиклар бозорида хавотирли тенденциялар кузатилаётганини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бозорда героиндан 500 баравар кучлироқ синтетик опиоидлар — нитаценлар тобора кўпроқ учрамоқда. “Қалам учи катталигидаги доза инсон ҳаётини олиб қўйиши мумкин”, — деди Стрек bild.de’га берган изоҳида. 

 

Статистикага кўра, 2023 йилда Германияда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ўлимлар бўйича иккинчи энг юқори кўрсаткич қайд этилган — кунига ўртача 6 киши вафот этмоқда. Шунингдек, 30 ёшгача бўлганлар орасида ўлим даражаси 14 фоизга ошгани алоҳида ташвиш уйғотмоқда.

 

Мутаҳассислар “ёрилиш” деб аталадиган моддалар бир марталик истеъмолда ҳам кучли қарамлик келтириб чиқаришини қайд этмоқда. Бундан ташқари, наркотик воситалар тобора кўпроқ Интернет орқали сотилаётгани ва бевосита уй манзилларига етказиб берилаётгани кузатилмоқда.

 

Комиссарнинг фикрича, Германия нафақат синтетик опиоидлар, балки креκ ва кокаин истеъмолининг ҳам кескин ўсишига гувоҳ бўлмоқда. “Бозор жуда тез ўзгариб бормоқда. Агар ҳозир чора кўрилмаса, вазият янада хавфли тус олади”, — дея огоҳлантирди Стрек.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.