Сиёсат

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ўрни тобора мустахкамланмоқда

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги иштироки – тасодифий танлов эмас, балки стратегик жиҳатдан асосланган қарордир.

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ўрни тобора мустахкамланмоқда

2025 йил 31 август – 1 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этди.

 

Саммит ва унга оид тадбирларда 20 дан ортиқ мамлакат раҳбарлари ҳамда 10 та халқаро ташкилот вакиллари қатнашди.

 

Ўзбекистон ШҲТни жаҳон сиёсат ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган нуфузли халқаро тузилма сифатида эътироф этди. Мамлакатимизнинг ташкилот фаолиятидаги иштироки миллий манфаатларга тўла мос келиб, хавфсизликни мустахкамлаш, иқтисодий ўсиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон ШҲТ асосчиларидан бири сифатида ташкилот доирасида фаол иштирок этиб, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда рақамлаштириш соҳаларида қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Хусусан, Ўзбекистоннинг фаол иштироки туфайли бир қатор муҳим механизмлар шаклланди, ташкилот фаолияти янада такомиллаштирилди. 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити бу йўналишда янги босқични бошлаб берди.

 

Ўзбекистон ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустахкамлаш орқали прагматизм, миллий хусусиятларга ҳурмат ва барқарор тараққиётга интилиш асосида минтақавий ҳамкорликнинг янги стандартини қўллаб-қувватламоқда.

 

Шу маънода, Ўзбекистоннинг ШҲТдаги фаолияти – тасодифий танлов эмас, балки мамлакат хавфсизлиги, иқтисодий юксалиши ва барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган стратегик қарордир.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги ўрни тобора мустахкамланмоқда | Zamon.uz