Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кенг қамровли ҳужжатлар тўплами имзоланди
Имзоланган ҳужжатлар давлатлар ўртасидаги муносабатларни стратегик шерикликнинг янги даражасига олиб чиқади.

Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди, жумладан:
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини уйғунлаштириш бўйича ҳамкорлик дастури;
Маданият марказларини ўзаро ташкил этиш тўғрисида битим;
Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Шунингдек, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи бошқа қатор келишувлар ҳам имзоланди. Жумладан:
Ўзбекистонга земснаряд техникалари етказиб бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш;
Техника-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;
Маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорти бўйича фитосанитария талабларини белгилаш;
Космик фан ва технологиялар соҳасида тинчлик мақсадларида ҳамкорлик тўғрисида;
Рақобат сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш;
Рақамли иқтисодиёт йўналишида шерикликни ривожлантириш;
Самарқанд вилояти ва Тяньцзин шаҳри ўртасида шериклик муносабатлари ўрнатиш тўғрисида битим;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув.
Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиб, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.







