Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Си Сзинпин Пекинда кенг қамровли музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари сиёсий мулоқот, иқтисодиёт, таълим, энергетика, транспорт, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

Шавкат Мирзиёев ва Си Сзинпин Пекинда кенг қамровли музокара ўтказди

2 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин билан кенг қамровли музокаралар ўтказди. Сухбатларда икки мамлакат делегациялари ҳам иштирок этди.

 

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари учрашув аввалида Хитой етакчисини ва бутун Хитой халқини Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда яқинда Тяньцзин шаҳрида муваффақиятли ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити билан самимий табриклади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой раиси­нинг глобал бошқарув бўйича илгари сурган ташаббуслари ўз вақтида қўйилган ва бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

 

Музокараларда томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон–Хитой муносабатлари барча соҳаларда сезиларли даражада юксалаётганини эътироф этдилар. Сиёсий мулоқот изчил мустаҳкамланиб бораётгани, халқаро майдондаги муҳим масалаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзбекистон “Ягона Хитой” сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлаши ҳамда терроризм, экстремизм ва сепаратизм каби “уч ёвуз куч”га қарши курашда ўз принципиал позициясини сақлаб келаётгани яна бир бор тасдиқланди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда. Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 14 миллиард доллардан ошди ва жорий йил бошидан яна 23 фоизга кўпайди. Яқин истиқболда бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди. Умумий қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ бўлган қўшма инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2024 йилда 10 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга 64 та янги лойиҳа ишга туширилди.

 

Энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт инфратузилмаси, туризм, шаҳарсозлик ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик лойиҳалари фаол давом эттирилмоқда. “BYD” компанияси билан электр автомобилларини ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда, маҳаллийлаштириш даражаси оширилмоқда.

 

Таълим ва илм-фан йўналишида ҳамкорлик алоҳида эътибор қаратилган масалалардан бўлди. Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари Ўзбекистонда филиаллар очмоқда. Хусусан, Шимал-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети ҳамда Халқаро математика маркази фаолиятини бошлади. Сиан нефт университети ва Пекин технология институти филиалларини очиш режалаштирилган. Шунингдек, “Лубан устахоналари” доирасида кадрлар тайёрлаш кенгайтирилмоқда.

 

Маданият ва гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Икки давлат ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши сайёҳлар алмашувини жадаллаштиради. Пекин ва Шанхайда 2027 йилда Ўзбекистон санъати кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган.

 

Учрашув якунида томонлар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. БМТ, ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Сзинпинни мамлакати­мизга ташриф буюришга таклиф этди. Музокаралар анъанавий дўстлик, ишонч ва очиқлик руҳида ўтди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.