Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Исроилнинг Доха шаҳрига қилган ракета ҳужумларини қоралаб, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зид эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди

12 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбари мулоқот аввалида яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доха шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади. Қатарнинг мустақиллиги ва суверенитетини бузувчи, унинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига зид экани алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига қарши экани ва Яқин Шарқда вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.

 

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити самарали ўтишини тилади.

 

Қатар Давлати Амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди.

 

Мулоқот давомида икки давлат ўртасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, етакчи компаниялар ўртасида қўшма инвестиция ва кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.