Жаҳон

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Марказий Осиёга ҳали ҳеч бир АҚШ президенти расмий ташриф билан келмаган эди.

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Марказий Осиёга ташриф буюриши эҳтимоли юзасидан муҳокамалар кучаймоқда. 7 сентябрь куни Оқ уй ёнидан УС Опен теннис мусобақасига йўл олаётганда Трампга Қозоғистонга бориш режалари ҳақида савол берилганида, у “Эҳтимол. У яхши инсон, салом айтинг” дея жавоб қайтарган. Бироқ Трамп Қозоғистон ёки президент Қосим-Жўмарт Тўқаев номини аниқ тилга олмаган.

 

Шу билан бирга, 5 сентябрь куни Трамп ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган эди. Унда Мирзиёев АҚШ президентини Ўзбекистонга “қулай вақтда” ташриф буюришга таклиф қилган. Вашингтондаги манбаларга кўра, ҳозирча Марказий Осиёга расмий сафар бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

 

Ўзбекистон Трампнинг иккинчи президентлик муддатида Оқ уй билан фаол мулоқот ўрнатишга интилаётган энг фаол давлат сифатида кўрилмоқда. Апрель ойида ташриф буюрган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Вашингтонга расмий таклиф топширган, Трамп эса Мирзиёев билан телефон орқали ҳам иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, муҳим минераллар масаласини муҳокама қилган.

 

Қозоғистон ҳам АҚШ билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлсада, айрим савдо масалаларида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Шу боис Трампнинг қисқа изоҳи қўшни давлат матбуотида катта муҳокамаларга сабаб бўлган бўлсада, унинг қайси мамлакатга сафар қилиши ҳануз ноаниқ.

 

Марказий Осиё ҳали ҳеч бир АҚШ президенти томонидан расмий сафар билан зиёрат қилинмаган ягона минтақа ҳисобланади. Агар Трамп ташрифни амалга оширса, у Франция, Германия ва Италия раҳбарларидан кейин минтақага йўл олган навбатдаги Ғарб етакчисига айланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.