Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Геология фанлари университети қошида Компетенциялар маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

 

Учрашувда “Traxys” компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби вице-президенти Жон Бредфорд, “FLSmidth” компанияси катта вице-президенти Питер Фланаган, “McKinsey” компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Ермолай Солженитсин ҳамда “Go Green Partners” компанияси бош директори Михаил Седой иштирок этди.

 

Мулоқот давомида АҚШнинг ушбу етакчи компания ва ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий йўналишлари муҳокама қилинди.

 

“Traxys” компанияси билан геологик қидирув ва конларни ўзлаштириш соҳасида 1 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилгани, муҳим минерал ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва барқарор етказиб бериш занжирларини яратиш бўйича битим ва “йўл харитаси” имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Колорадо геология мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Геология фанлари университети қошида Компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

 

“FLSmidth” компанияси мамлакатимиз мис саноатини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган бўлса, “McKinsey” компанияси билан биргаликда хомашё базасини кенгайтириш ва тоғ-кон саноатини чуқур трансформация қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилган.

 

Шунингдек, “Go Green Partners” компанияси “яшил” энергетика учун муҳим минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига сармоя киритишни режалаштирмоқда.

 

Мазкур компанияларнинг умумий капитализацияси 20 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. Учрашув якунида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"