Сиёсат

Ўзбекистон ва БМТ стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқади

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, кенг қамровли шерикликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва БМТ стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқади

23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқотда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича миллий вазифалар доирасида БМТ билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни БМТнинг юбилей сессияси билан табриклаб, ташкилот тизимини замонавий жараёнларга мос равишда ислоҳ қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юқори даражага чиққанлиги таъкидланди. Бугунги кунда 160 дан ортиқ дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Яқин кунларда беш йиллик янги Ҳамкорлик дастури имзоланиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинган. Мамлакатимиз БМТнинг бир қатор нуфузли тузилмаларига – ECOSOC, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита, Статистика комиссиясига аъзо этиб сайланди.

 

Шунингдек, 24 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашиш бўйича юқори даражадаги форум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўз навбатида, Самарқанд шаҳрида UNESCOнинг 43-Бош конференциясига ҳам қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бош Ассамблеядаги нутқини юксак баҳолаб, унда илгари сурилган барқарор ривожланиш, сунъий интеллект, ёшлар, маданиятлараро мулоқот ва бошқа соҳалардаги ташаббусларнинг глобал аҳамиятини алоҳида қайд этди.

 

Учрашув якунида устувор йўналишларда кенг кўламли шерикликни ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги дастур ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.