Сиёсат

Нью-Йоркда Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними раислигида Нью-Йоркда болалар саратонига қарши глобал форум бўлиб ўтди.

Нью-Йоркда Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашув ўтказди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева раислигида “Саратонига ва бошқа хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ҳамда азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат” мавзусида юксак даражадаги форум бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбир БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва “St. Jude” болалар тадқиқот шифохонаси ҳамкорлигида ўтказилди. Бу Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон миқёсида соғлиқни сақлашнинг долзарб масаласига бағишланган форум бўлиб, кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар ва экспертлар эътиборини тортмоқда.

 

Тадбирда дунёнинг турли минтақаларидан биринчи хонимлар – Туркия, Озарбайжон, Ангола, Вьетнам, Гватемала, Сербия президентлари рафикалари ҳамда бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди. Зироат Мирзиёева жаҳон ҳамжамиятини саратонига чалинган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш йўлида янада фаол чоралар кўришга чақирди.

 

Шунингдек, Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори доктор Тедрос Адхан Гебрейесус билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг болаларни саратонига қарши дори воситалари билан таъминлашга оид глобал ташаббусни қўллаб-қувватлаётгани алоҳида қайд этилди. Томонлар болалар саратонини эрта аниқлаш, замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, болалар ва уларнинг оилаларига реабилитация ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

 

ЖССТ раҳбари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташаббуслари ва “Замин” фондининг муҳим ижтимоий ҳамда экологик лойиҳаларини юксак баҳолади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Нью-Йоркда Зироат Мирзиёева ЖССТ Бош директори билан учрашув ўтказди | Zamon.uz