Сиёсат

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи лингвистик таҳлил қилинди.

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқини лингвистик таҳлил қилди.

 

Таҳлил натижаларига кўра, Президент нутқида асосий ўринни “мақсад” сўзи (11 марта) эгаллаган бўлиб, стратегик йўналишларнинг устувор аҳамиятини акс эттиради. Шунингдек, мамлакат ва миллий манфаатлар масалаларига катта эътибор қаратилган – “давлат” сўзи 7 марта тилга олинган.

 

Муҳим акцентлардан бири глобал кун тартиби ва жаҳон чақириқлари бўлиб, “глобал” сўзи 8 марта ишлатилган. Бу миллий вазифаларни халқаро контекстга уйғунлаштиришга интилишни кўрсатади.

 

Хусусан, Марказий Осиёнинг замонавий жараёнлардаги роли алоҳида таъкидланган. “Осиё” сўзи 7 марта, “Марказий” эса 6 марта ишлатилиб, нутқнинг минтақавий ўлчамини кўрсатади.

 

Келгуси ривожланиш нуқтаи назаридан эса “янги”, “Ўзбекистон”, “дунё” ва “ҳаракат” каби асосий атамалар ҳар бири 6 марта тилга олинган. Шу билан бирга, “таълим”, “транспорт”, “сиёсат” ва “шерик” сўзлари 5 мартадан, “платформа” ва “механизм” сўзлари эса 4 мартадан ишлатилиб, таклиф этилган ташаббусларнинг институционал хусусиятга эгалигини кўрсатади.

 

Умуман, таҳлил Президент нутқида минтақавий ҳамкорлик, глобал кун тартиби, минтақадаги интеграция, инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва халқаро шериклик масалалари марказий ўринни эгаллаганини тасдиқлайди.

 

Сўз ва ибораларни такрорланишининг таҳлили

 

Нутқда тез-тез қўлланадиган ифодалар ажралиб туради. Энг кўп учрайдиган сўз бирикмаси — “Марказий Осиё” (6 марта). Шундан кейин “доимий ривожланиш” (4 марта) тилга олинган.

 

Бундан ташқари, қуйидаги ифодалар ҳар бири 2 мартадан ишлатилган: “Осиё давлатлари”, “Янги Ўзбекистон”, “сунъий интеллект”, “соғлиқни сақлаш”, “хотин-қизлар”, “сув ресурслари”, “инфратузилма лойиҳалари”, “терроризмга қарши”, “гуманитар инқироз”.

 

Шу тариқа нутқда минтақавий ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш масалалари билан бирга, инсон капитали учун муҳим йўналишлар — хотин-қизлар роли, соғлиқни сақлаш ва сув ресурсларига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, инновациялар, инфратузилма ва хавфсизлик масалалари модернизациянинг асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.

 

Сўзларнинг мавзулар бўйича таҳлили, давлат раҳбари нутқида асосий урғуни Марказий Осиёда ҳамкорликка (18%) ва транспорт ва экологик масалаларга (18%) қаратганини кўрсатади.

 

Нутқнинг сезиларли қисми ёшлар ва маънавият мавзуларига ҳамда Янги Ўзбекистон ислоҳотларига бағишланган — ҳар бири 15%ни ташкил этган.

 

БМТ ва глобал вазиятга оид масалалар 12% улушни, Афғонистон, Ғазо, Украинадаги хавфсизлик ва гуманитар муаммолар 10% ни ташкил қилган.

 

Терроризмга қарши кураш, гендер сиёсати ва ижтимоий тенглик масалалари эса 6% улушга эга бўлган.

 

Сўзларни йўналишлар бўйича тақсимлаш таҳлили шундан далолат берадики, нутқда асосий эътибор минтақавий интеграция ва ички ривожланиш масалаларига қаратилган. Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ва транспорт-экологик ташаббусларга катта аҳамият берилиши минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш устувор йўналиш эканини кўрсатади. Шу билан бирга, нутқнинг салмоқли қисми ёшлар, маънавий қадриятлар ва Ўзбекистон ислоҳотларига бағишлангани ички модернизация векторини намоён қилади. Халқаро ва гуманитар масалалар, жумладан хавфсизлик ва гендер сиёсатини қамраб олиши эса миллий манфаатлар билан уйғун глобал стратегия шакллантирилганини англатади.

 

Илёс Раббимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида энг кўп қайси сўзларни ишлатди? | Zamon.uz