Сиёсат

Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва бўлажак халқаро саммитларга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Тожикистон Президентни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик фаолияти натижалари билан самимий табриклаб, “Марказий Осиё – Россия” форматидаги бўлажак учрашув ҳамда МДҲ саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустахкамлашга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди.

 

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Савдо ҳажми, юк ташиш кўрсаткичлари ҳамда авиақатновлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.

 

Учрашувда ўзаро савдони янада кенгайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, фаол маданий-гуманитар алоқалар ва ҳудудлараро ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашув якунида Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, жумладан, жорий йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди | Zamon.uz