Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди

Давлат раҳбари саммитда иқтисодий, транспорт, энергетика ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 10 дан ортиқ ташаббусларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди. Тадбир Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раисиғида ўтди. Унда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов иштирок этди.

 

Саммит кун тартибида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари ўз нутқида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Марказий Осиё мамлакатлари билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди. Президент Мирзиёев Россияни Ўзбекистон учун муҳим, устувор стратегик шерик ва ишончли иттифоқчи сифатида эътироф этди.

 

– Россия биз учун муҳим стратегик шерик бўлиб келган, шундайлигича қолади. Умумий тарих, маданият ва халқаро дўстлик алоқалари бундай шерикликнинг барқарор пойдеворини ташкил этади, – деди Ўзбекистон раҳбари.

 

Президент Мирзиёев глобал геосиёсий беқарорлик шароитида “Марказий Осиё – Россия” формати минтақавий барқарорликни сақлашда муҳим платформа сифатида аҳамият касб этаётганини қайд этди.

 

Ўзбекистон етакчиси минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида қатор амалий ташаббусларни илгари сурди, жумладан:

 

  • 2027 йилгача мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш доирасида “йўл харитаси” тайёрлаш;

 

  • қарор ва лойиҳалар ижросини мувофиқлаштириш учун ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;

 

  • савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини йўлга қўйиш;

 

  • автомобиль, темир йўл ва авиация тармоқларини уйғунлаштириш орқали Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш;

 

  • Бухоро шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саноат инжиниринг хабини ташкил этиш;

 

  • “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазма-форумига минтақанинг етакчи саноат ва инновацион майдони мақомини бериш;

 

  • Атом энергетикаси бўйича минтақавий компетенциялар марказини Ўзбекистонда ташкил этиш ва Москва муҳандислик-физика институти негизида кадрлар тайёрлаш дастурини йўлга қўйиш;

 

  • “Марказий Осиё – Россия энергетика шериклиги” комплекс дастурини ишлаб чиқиш;

 

  • сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий экспертлар кенгашини тузиш ҳамда “Сколково” марказининг минтақавий филиалларини очиш;

 

  • “Келажак муҳандислари” илмий-таълим консорциумни ташкил этиш ва ёш олимлар учун махсус грант дастурини жорий этиш;

 

  • ҳар йили Этномаданият форуми – Марказий Осиё ва Россия халқлари маданият фестивалини ўтказиш.

 

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари терроризм, экстремизм, киберхавф ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ҳамда Афғонистон масаласи юзасидан юқори даражадаги маслаҳатлашувларни йўлга қўйишни таклиф этди.

 

Саммит якунида “Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорликни 2025–2027 йилларда янада чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма коммюнике ва Ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди | Zamon.uz