Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди

Суҳбат давомида стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди

14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Шу билан бирга, минтақалар даражасидаги кооперация лойиҳаларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Томонлар, шунингдек, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини эътироф этдилар. Хусусан, муҳандислик соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш йўналишида олиб борилаётган қўшма ташаббуслар юқори баҳоланди.

 

Суҳбат якунларида Президентлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро алоқаларни янги мазмун билан бойитишга тайёрликларини билдирдилар.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди | Zamon.uz