Сиёсат

Финляндия президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

30 йилдан сўнг Финляндия президентининг Ўзбекистонга илк ташрифи амалга оширилади.

Финляндия президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Финляндия президенти Александр Стубб 30–31 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Финляндия президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

 

Ташриф доирасида 31 октябрь куни президент Стубб Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Европа ва Марказий Осиёда кечаётган геосиёсий жараёнлар, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги уруш билан боғлиқ вазият муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, томонлар халқаро ҳамкорликни мустахкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоя, таълим ва инновациялар соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

 

Президент Стубб ташриф давомида бизнес-семинарда қатнашади, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза ўқийди ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи сиёсатшунослари ва иқтисодий экспертлари билан учрашади.

 

Финляндия делегацияси таркибида парламент депутати, Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раҳбари Вилле Скиннари ҳамда бир қатор йирик фин компаниялари вакиллари иштирок этади. Уларнинг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустахкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Маълумот ўрнида, Финляндия президенти Ўзбекистонга сўнгги марта 1992 йилда Мауно Койвисто даврида ташриф буюрган эди. 30 йилдан ортиқ танаффусдан сўнг амалга оширилаётган бу ташриф икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.