Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Белгия Қироли Филлип Брюсселда музокара ўтказди

Брюсселдаги учрашув якунида Президент Қирол Филиппни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Белгия Қироли Филлип Брюсселда музокара ўтказди

Брюссел шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Белгия Қироллиги Қироли Филлип билан Лакен саройида учрашув ўтказди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Белгия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Қирол Филлип Ўзбекистон раҳбарининг Европа Иттифоқи раҳбарияти билан музокаралари натижаларини юқори баҳолаб, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битим имзолангани муносабати билан самимий табрик сўзларини билдирди.

 

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётгани, вазирлар даражасида фаол мулоқотлар йўлга қўйилгани, сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам ўтказилаётгани ва парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолият юритаётгани қайд этилди.

 

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда. Тошкент–Кортрейк ва Самарқанд–Льеж шаҳарларида биродарлик алоқалари ўрнатилган, Кортрейк шаҳрида буюк аллома Абу Али ибн Сино бюсти очилган.

 

Белгия компаниялари Ўзбекистонда тўқимачилик, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда. Ўтган йили Тошкентда Бенилюкс мамлакатлари савдо палатаси иш бошлади.

 

Томонлар яқин келажакда Белгия ишбилармонлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда маданий алмашинув дастурларини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Қирол Филлипни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Белгия Қироли Филлип Брюсселда музокара ўтказди | Zamon.uz