“АҚШ–Марказий Осиё” саммити санаси ва ўтказилиш жойи эълон қилинди
Саммитда Дональд Трамп ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари иштирок этади.

6 ноябр куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида “АҚШ–Марказий Осиё” (C5+1) форматдаги саммит ўтказилиши режалаштирилган. Унда АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади.
Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, давлат раҳбари АҚШ Президенти Дональд Трампга саммитга таклиф учун миннатдорчилик билдирган. Тоқаев, шунингдек, Қозоғистон Трампнинг ички ва ташқи сиёсатдаги асосий тамойилларини — соғлом фикрга асосланган анъанавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, глобал тинчлик ва хавфсизликни сақлашга интилишини — қадрлашини таъкидлаган.
Мазкур учрашув Марказий Осиё давлатлари билан АҚШ ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.







