Сиёсат

Финляндия Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Марказнинг 1000 га яқин лойиҳасидан 400 таси хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилмоқда.

Финляндия Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

 

Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга ошаётган мамлакати ташрифи доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига борди. Олий мартабали меҳмонни марказ раҳбарияти ва олимлар кутиб олиб, мажмуанинг жаҳон илм-фани ва ислом оламидаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

 

Марказ экспозицияларида намойиш этилаётган 1000 га яқин лойиҳаларнинг 400 дан зиёди хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётганлиги, бу эса дунё олимларини илмий тадқиқотлар сари жалб қилаётгани ва бирлаштираётгани қайд этилди.

 

Финляндия Президенти музей ва кўргазма заллари билан алоҳида қизиқиб, Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳонда қандай даражада бебаҳо эканлигини эътироф этди. У марказда яратилган муҳитда ҳар бир саҳна ва ҳар бир ёритилган тафсилотнинг ўзига хос эканлигини таъкидлаб, “Ростини айтганда, бу ерда мен беқиёс таассуротлар гирдобига тушиб қолдим. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал, ҳар бир деталь чуқур ўйланган. Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш – бу юқори санъат ва буюк маҳорат талаб этади”, деди.

 

Стубб марказ нафақат ўтган асрлар меросини қайта жонлантирган, балки келажак авлод учун ҳам илҳом манбаига айланганлигини, айниқса интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига жалб этаётганини таъкидлади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Финляндия Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди | Zamon.uz