Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди

Учрашув якунида Одри Азуле “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев  ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди

 

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ( ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азулени қабул қилди. Учрашув давомида Ўзбекистон билан  ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Одри Азуле Ўзбекистон раҳбарини  ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини сўнгги 40 йилда илк бор ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳи ташқарисида юқори даражада ташкил этгани билан табриклади. Конференция доирасида  ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилиши, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект ва гендер мавзулари бўйича форумлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва  ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Биргаликда болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилди, Парижда Берунийнинг 1050 йиллиги нишонланди ва буюк аллома шарафига халқаро мукофот таъсис этилди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан  ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди, шунингдек, ташкилотнинг махсус рўйхатларига Ўзбекистоннинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари киритилди.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Одри Азулега фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари ҳамда халқимизнинг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди | Zamon.uz