Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 3–4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Доха шаҳрида ўтказиладиган Ижтимоий ривожланиш бўйича II Жаҳон саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 3–4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3–4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Қатар давлатига боради. Давлат раҳбари Доха шаҳрида ўтказиладиган Ижтимоий ривожланиш бўйича II Жаҳон саммитида иштирок этади, дейилади Президент матбуот хизмати хабарда.

 

Мазкур нуфузли форум Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ташаббуси ва таклифи билан ташкил этилмоқда. Ташриф доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий тенгсизликларни камайтириш, барқарор ривожланиш ва инклюзивликни таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинади.

 

Саммит кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

 

  • ижтимоий-иқтисодий ривожланишда фарқларни камайтириш,

 

  • Копенгаген декларацияси тамойилларига содиқликни мустаҳкамлаш,

 

  • 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнини жадаллаштириш,

 

  • миллий стратегияларни такомиллаштириш, ижтимоий адолат, инклюзивлик ва жамият барқарорлигини ошириш бўйича комплекс ташаббусларни амалга ошириш.

 

Форум давлатлар, халқаро ташкилотлар, БМТ институтлари, нодавлат сектор, экспертлар ва бизнес вакилларини бир платформада жамлаб, конструктив мулоқотни кучайтиришга хизмат қилади.

 

Саммит якунида инклюзив ижтимоий тараққиёт бўйича глобал ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган Доха декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.