Жаҳон

Германия афғон муҳожирларини пул эвазига ватанига қайтаришни таклиф қилди

Муҳожирлар электрон почта орқали 17 ноябргача қарор қилишлари керак.

Германия афғон муҳожирларини пул эвазига ватанига қайтаришни таклиф қилди

 

Германия Ички ишлар вазирлиги афғон муҳожирларини ўз ватанларига молиявий ёрдам билан қайтариш дастурини ишга туширди. Шу мақсадда афғон муҳожирларига электрон почта орқали тегишли таклифлар юборила бошланди.

 

“Тагессчау” нашрининг хабар беришича, таклифга рози бўлганларга нафақа тўлаш ва яшаш харажатларини қоплаш каби ёрдамлар тақдим этилади. Федерал ҳукумат томонидан таклифни қабул қилиш муддати 17 ноябргача белгиланди.

 

Ушбу дастур афғон жамияти вакиллари, жумладан аёл ҳуқуқлари фаоллари, собиқ амалдорлар ва ҳарбий хизматчиларни қамраб олади. Германия ҳукумати шу орқали афғонларни қабул қилиш дастурларини чеклаш ва мамлакат ичидаги муҳожирлар оқимини назорат қилишни мақсад қилган.

 

Ҳозирда Германияда қолишга қарор қилган муҳожирларнинг тақдири бўйича расмий маълумот берилмаган

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

custom img

Эрон урушда ютқазса, Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Эрон ва АҚШ ўртасида қабул қилинган 14 кунлик оташкесимни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай. Исроил Ливанга қарши ҳужум бошлаган эди. АҚШ расмийлари келишувда Ливан масаласи тилган олинмаганини даъво қилмоқда. Аммо икки мамлакат ўртасида воситачи ролини ўйнаган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ливан келишувда борлигини айтмоқда. Хўш, аслида вазият қандай, Эрон бу борада қандай фикрда. Уруш вақтида Эрон ўзбекистонлик тадбиркорларни ҳимоя қиладими? Шу каби мавзуларда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбатлашдик.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"