Ўзбекистон

“Мен адолат сўраяпман” — Гулираъно Қосимова Саида Мирзиёевадан ёрдам сўрамоқда

Фурқат туманидаги мактаб директори ИИБ ва Солиқ бошлиқлари муносабати қурбони бўлган эди. Иши ёпиқ судда босим билан кўрилаётган аёл йиғлаб мурожаат билан чиқди.

“Мен адолат сўраяпман” — Гулираъно Қосимова Саида Мирзиёевадан ёрдам сўрамоқда

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 29-сонли умумтаълим мактаби директори Гулираъно Қосимова суд ишида жабрланувчи сифатида иштирок этаётгани ва бу жараёнда ўзини адолатсиз муносабат қурбони сифатида ҳис қилаётганини жамоатчиликка маълум қилди.

 

Қосимованинг таъкидлашича, у ишда жабрланувчи сифатида қатнашса-да, судда унга айбловчи сифатида муносабат қиляпти, ҳатто суд залидан чиқариб юборилганини ҳам сўзлаб берди. Шу сабабли у ички ишлар ходимлари ва юқори лавозимли мансабдор шахсларга мурожаат қилиб, ишни очиқ ва адолатли суд муҳокамаси орқали кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

 

Гулираъно Қосимованинг таъкидлашича, суд жараёнида унга нисбатан ҳақоратли муносабат кузатилган.

 

“Судда мени ҳақорат қилишгача ўтяпти. Мен бу ҳолатдан норози бўлиб раддия бердим, аммо суд буни қабул қилмади”, — дейди у.

 

Судда адвокатларнинг телефонлари ҳам йиғиб олинаётгани ҳақида айтади.

 

“Суд ёпиқ бўлса, ОАВ ходимлари кирмаса, адвокатларнинг телефони олиб қўйилса, эътироз билдириш ҳуқуқимиз чекланса — унда суднинг ёпиқ ўтишидаги мақсад нима?” — дея сўрайди у.

 

Қосимова, шунингдек, суд мажлисида унга босим ўтказилаётганини ҳам таъкидлади:

 

“Гувоҳ сифатида берган кўрсатмаларимда судья гапимни бўлиб, ‘эслай олмайсизми, эслолмаётган экансиз, деб менга йўналтиришлар бермоқда. Бу ҳолат адолатли жараёнга халақит бераяпти”, — дейди ўз шаъни ва қадр-қиммати учун курашаётган аёл.

 

“Мен курашяпман — фақат ўзим учун эмас, барча аёллар учун. Мендан кейин ҳеч бир аёл шундай таҳқирга учрамасин”, — деди директор.

 

Гулираъно Қосимова айбдорлар жавобгарликка тортилишидан олдин бу йўлдан чекинмаслигини, ҳақиқат ва адолат тиклангунига қадар курашни давом эттиришини билдирди.

 

“Суд очиқ бўлмаса, адолат ҳам йўқ”

 

Қосимова суд жараёнидаги адолатсизлик ва босим ҳолатларига расман эътироз билдириб, ишни Олий судда оммавий ахборот воситалари иштирокида кўриб чиқишни сўрамоқда.

 

"Ишни Олий судда кўришсин, очиқ муҳокама бўлсин. Суд очиқ бўлмаса — адолат ҳам бўлмайди”, — деди у.

 

Директорнинг фикрича, очиқ суд жараёни орқали жамоатчилик ҳақиқатни ўз кўзи билан кўриши ва ҳар бир иштирокчининг ҳақиқий ҳаракатини билиши мумкин бўлади.

 

Гулираъно Қосимова суд жараёнидаги босим, далиллар инобатга олинмаётгани ва тергов жараёнидаги камчиликлар сабабли Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага мурожаат қилди.

 

“Илтимос, Саида Шавкатовна, мана шу видеомурожаатни кўрсангиз, ёрдам беринг. Мен адолат сўраяпман”, — деди у.

 

Шунингдек, директор бошқа масъул раҳбарлар ва жамоатчилик вакилларига ҳам ўз далил ва ҳужжатларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

 

“Раҳбарим принципиал инсон, адолатни қадрлайди”

 

Гулираъно Қосимова Фарғона вилояти мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватловни алоҳида таъкидлади:

 

“Менинг раҳбарим принципиал инсон. У биринчи навбатда аниқлик ва адолатни қадрлайди”, — дейди мактаб директори.

 

Гулираъно Қосимованинг иши мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида шаффофлик ва адолатни таъминлаш йўлидаги муҳим синов сифатида баҳоланмоқда. Унинг мурожаатлари ва жамоатчиликка қилган чиқишлари жабрланувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, суд жараёнларида очиқлик ва жавобгарликни таъминлаш борасида долзарб масалаларни кўтармоқда.

 

Фарғона суд залида кечаётган бу жараён — ҳақиқат билан жасорат, виждон билан мансаб тўқнашган майдон. Гулираъно Қосимова бу майдонда ёлғиз бўлиши мумкин, аммо ортида халқнинг кўзи, одамларнинг адолатга бўлган умид турибди.

 

Бу суднинг натижаси нафақат бир инсон тақдирини, балки бутун тизимга бўлган ишончни белгилайди.

 

 

                                                                                                                                     Мўътабар Нурмуҳаммедова‌‌

 

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.