Сиёсат

Иброҳим келишуви нима ва унга Ўзбекистон аъзо бўлиши керакми?

Ҳали Яқин Шарқда Исроил ва Ғазо масаласи ҳал бўлмасдан туриб Трамп Абраҳам ёки Иброҳим келишувига Марказий Осиё мамлакатлари қўшилишини айтмоқда.

Иброҳим келишуви нима ва унга Ўзбекистон аъзо бўлиши керакми?

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг C5+1 саммитида иштирок этиш учун АҚШга борган эди. Ўша вақтда Трамп Исроил Бош вазири Биняьмин Нетаньяҳу билан телефонда мулоқот қилганидан сўнг Қозоғистоннинг Иброҳим келишувига қўшилганини маълум қилди.

 

Трампга кўра, бу келишув Исроил, Қозоғистон ва бошқа кўпчилик мусулмон давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун хизмат қилади.

 

"Биз яқин орада уни расмийлаштириш учун имзолаш маросимини эълон қиламиз ва бу КУЧ клубига қўшилишга интилаётган яна кўплаб мамлакатлар бор", — дея ёзган Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

 

Қозоғистон ҳукумати бу масала якуний босқичда эканлиги ҳақида баёнот берди.

 

“Иброҳим келишувларига қўшилишимиз — Қозоғистоннинг ташқи сиёсат йўналишининг табиий ва мантиқий давоми бўлиб, у мулоқот, ўзаро ҳурмат ва минтақавий барқарорлик тамойилларига асосланади”, — дейилади ҳукумат баёнотда.

 

АҚШ Давлат Котиби Марко Рубиога кўра, бу фақат дипломатик муносабатлар иборат оддий алоқа эмас, балки янада чуқурроқ ҳамкорликни англатади.

 

Учрашувда Трамп бу ерда иштирок этаётган айрим давлатлар Иброҳим келишувига қўшилаётганини ва бу ҳақда расмий маълумотлар тез орада эълон қилинишини айтди.

 

Хўш, йиғилишда Марказий Осиё давлатлари яъни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон иштирок этган эди.

 

Шунда Ўзбекистон ҳам бу келишувга қўшиладими?

 

“Reuters”га кўра, Исроил билан яқин алоқада бўлган Озарбайжон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё мамлакатлари Иброҳим келишувига қўшилиши мумкин бўлган давлатлар сифатида тилга олинган. Агар шундай бўлса, бу ҳолат Трампнинг президентлик давридаги энг муҳим ташқи сиёсий ютуқ сифатида баҳоланади.

 

Мазкур масалага ойдинлик киритиш учун Zamon.uz мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов билан суҳбатлашди.

 

Унинг айтишича, бу масала юзасидан ҳозирча аниқ маълумотга эга эмас.

 

“Халқаро муносабатларда бундай мавзулар доимо эҳтиёткорлик билан, расмий манбалар орқали изоҳланади. Шу сабабли, бу борада ҳозирча бирор тасдиқланган маълумотни айта олмайман. Аниқлик киритилиши билан хабар берамиз”, — деди у.

 

Иброҳим келишуви нима?

 

Иброҳим келишуви – бу 2020 йилда АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, кейинчалик Марокаш ва Судан ўртасида расмий дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги тинчлик келишуви.

 

Келишув номи яҳудийлар, мусулмонлар ва насронийлар учун умумий пайғамбар бўлган Иброҳим номидан олинган. Бу ном уч динни бирлаштирувчи рамзий маънога эга куч сифатида қаралади.

 

Келишувнинг асосий мақсадлари:

 

  • Исроил ва араб давлатлари ўртасида дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик алоқаларини йўлга қўйиш.
  • Яқин Шарқдаги кескинликни камайтириш ва минтақада тинчликни мустаҳкамлаш.
  • АҚШ таъсирини ошириш ҳамда Эрон таъсирини камайтириш.

 

Келишувнинг вазифалари эса:

 

  • Савдо, инвестиция, туризм ва технология соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш.
  • Хавфсизлик ва разведка соҳаларида ахборот алмашиш.
  • Маданият ва таълим алмашувини ривожлантириш.
  • Араб-Исроил можаросига тинч ечим топиш учун янги дипломатик йўналиш яратиш.

 

Бу келишувга қўшилган мамлакатлар АҚШ билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш. Исроил технологияси ва инвестицияларига очиқ кириш имкони, ҳарбий хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал майдонда обрў ва нуфузи ошишига эга бўлади.

 

Хўш, бу келишув яхши экан унда муаммо нимада? Баъзи халқаро таҳлилчиларга кўра, бу келишув фаластинликлар масаласини четлаб ўтган деб ҳисоблайди. Яъни Исроил билан яқинлашув Фаластин давлатининг яратилиши бўйича реал ҳаракатларни амалга ошмаслигини таъминлайди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Иброҳим келишуви нима ва унга Ўзбекистон аъзо бўлиши керакми? | Zamon.uz