Жаҳон

Трамп Исроил президентидан Нетаньяхуни афв этишни сўради

АҚШ президенти Нетаньяхуга қарши ишни “сиёсий таъқиб” деб атаб, уни Исроилни тинчлик сари етаклаётган раҳбар сифатида ҳимоя қилди.

Трамп Исроил президентидан Нетаньяхуни афв этишни сўради

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Гертсог номига мактуб йўллаб, бош вазир Бенямин Нетаньяхуга нисбатан олиб борилаётган коррупция терговини тўхтатиш ва уни тўлиқ кечиришга чақирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

 

Трамп мактубида Нетаньяхуни “уруш даврида дадил ва ҳал қилувчи бош вазир” деб атаб, ҳозирда у Исроилни тинчлик сари етаклаётганини таъкидлади. “Мен сиздан Бенямин Нетаньяхуни тўлиқ кечиришингизни сўрайман”, — деб ёзган Трамп, шу билан бирга Исроил суд тизимининг мустақиллигига ҳурматини билдирган, бироқ Нетаняхуга қарши ишни “сиёсий ва асоссиз таъқиб” деб атаган.

 

Шунингдек, Трамп Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал этишда АҚШ воситачилигида эришилган ютуқларни эслаб, “Энди Бибига рухсат бериш, Исроилни кечириш ва бу урушни якунлаб, халқни бирлаштириш вақти келди”, — дея таъкидлаган.

 

Исроил президенти Исаак Гертсог бунга жавобан Трампга ҳурмат ва миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Афв этиш учун белгиланган тартибда айбланувчининг ўзи ёки яқинлари томонидан расмий ариза топширилиши зарур. Нетаньяху бундай мурожаат қилмаган”, — деб жавоб қайтарди.

 

The Jerusalem Post'нинг маълумотига кўра, амалдаги қонунларга биноан президент афвни фақат суд бошланишидан аввал ёки ҳукм чиқаргандан сўнг бериши мумкин, ҳозир эса иш бу босқичларнинг ҳеч бирида эмас.

 

Маълумот учун, Бенямин Нетаньяхуга нисбатан тергов 2016 йилдан бери давом этмоқда. 2019 йилда у учта алоҳида жиноят иши бўйича айбланган. Унга нисбатан қўйилган айбловлар орасида коррупция, оммавий ахборот воситаларига таъсир ўтказиш ва қимматбаҳо совғаларни қабул қилиш ҳолатлари бор. Прокуратура буни манфаатлар тўқнашуви деб баҳолаган бўлса, Нетаняху ҳимоячилари бу айбловларни асоссиз, сиёсий босим натижаси сифатида кўрмоқда.

 

Исроил жамоатчилиги орасида ушбу жараён бўйича кескин фикрлар мавжуд — айримлар бу иш сиёсий тус олганини айтса, бошқалар “қонун ҳамма учун бир хил бўлиши керак” деган позицияда турибди.

custom img

2025 йилда дунё бўйлаб рекорд даражада журналистлар ўлдирилди — CPJ

104 нафар журналист ҳарбий можаро ҳудудида ўлдирилган, 86 нафари Исроил мудофаа кучларига тўғри келади.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

custom img

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

У стратегик қуроллар билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этиб, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

custom img

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади

Маблағнинг кўп қисми урушдан кейинги даврда транспорт соҳасини тиклашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"