Тошкентда Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасидаги расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмонни қарши олиш маросими тантанали руҳда ўтди. Аэропорт ҳудудида икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари ижро этилди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев фахрий қоровул сафини кўздан кечирдилар ҳамда икки томонлама делегациялар аъзоларини қутладилар.
Қозоғистон Президентининг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар эртага — 15 ноябрь куни ўтказилиши белгиланган.








