Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирада муҳим музокара бўлиб ўтди

Учрашувда стратегик шерикликни кенгайтириш, савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш ва қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирада муҳим музокара бўлиб ўтди


15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.

 

Суҳбат чоғида Қозоғистон Президентининг давлат ташрифи Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

 

Ташрифга тайёргарлик жараёнида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми, “Қозоғистон тиббиёти кунлари”, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Музокараларда ўзаро савдо ҳажмини жадал ошириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етгани, импорт ўрнини босиш ва янги лойиҳалар орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилгани билдирилди. Юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, икки давлат ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда.

 

Сўнгги йилларда 6,5 мингга яқин қўшма корхона ташкил этилгани, саноат кооперацияси йўналишида катта ҳажмдаги йирик лойиҳалар бошланганини инобатга олиб, умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги лойиҳа портфели шакллантирилгани маълум қилинди. Ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклифи илгари сурилди.

 

Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, экология, рақамли технологиялар ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланиб, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгашини 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

 

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирада муҳим музокара бўлиб ўтди | Zamon.uz