Сиёсат

Кўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди

Учрашувда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Кўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди

 

17 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ижобий суръатларда давом этмоқда. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, шунингдек маданий тадбирлар мунтазам ўтказилиб келмоқда. Ташриф арафасида Урганч ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган Туркманистон маданияти кунлари ҳамда фильмлари намойишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Савдо ва иқтисодий алоқалар ҳам фаол ривожланмоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда ва Туркманбоши портидан фойдаланиш фаолияти кучайди. Музокараларда ўзаро савдони ошириш ҳамда саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали кооперацияни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ҳудудлараро алмашинувларни ривожлантириш ҳам муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Кўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди | Zamon.uz