Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари ўртасида кенгайтирилган музокаралар ўтказилди

Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланади.

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари ўртасида кенгайтирилган музокаралар ўтказилди

 

17 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат расмий делегациялари иштирок этди. Президентимиз Туркманистон Президентининг давлат ташрифини икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарининг мустаҳкамлигидан далолат берувчи муҳим воқеа сифатида баҳолади.

 

Томонлар Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, шунингдек савдо, транспорт, энергетика, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди. Шу билан бирга, ўзаро савдо ҳажми сўнгги йилларда икки бараварга ошиб, 1 миллиард доллардан ошганлиги қайд этилди ва маҳсулот турини кенгайтириш орқали бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш имкониятлари таъкидланди.

 

«Шовот-Тошҳовуз» чегараолди савдо зонасининг ишга туширилиши товар айирбошлашни кўпайтиришга хизмат қилиши ва бу тажрибани «Олот-Фараб» ҳудудида ҳам татбиқ этиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилди. Саноат кооперациясини кенгайтириш доирасида қурилиш материаллари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқаришга бизнесни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган, истиқболли конларни биргаликда ўзлаштириш бўйича келишувлар амалга оширилмоқда. Транспорт соҳасида юк ташиш ҳажми ошиб бораётгани, божхона-логистика тартиблари соддалаштирилгани, Туркманбоши портини ривожлантириш ва пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашга келишилган.

 

Эришилган келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида йил охиригача Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилади. Томонлар гуманитар соҳа ва маданий алмашинувларни ривожлантиришни давом эттириш, Урганч ва Тошкентда Туркманистон маданияти кунлари ҳамда туркман фильмлари намойишларини амалга ошириш, концертлар ва театр ижодий сафарларини мунтазам ўтказиш, Хивада Ёшлар форумини ташкил этиш ва биргаликда фильмлар ишлаб чиқариш амалиётини давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам фаоллашади. Музокаралар якунида давлат раҳбарлари эришилган барча келишувларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва масъулларга топшириқ беришларини маълум қилдилар.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари ўртасида кенгайтирилган музокаралар ўтказилди | Zamon.uz