Сиёсат

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишда Қирғизистонга электр етказиб беради

Ёзда эса Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг суғориш эҳтиёжлари учун Тўхтагул сув омборидан сув ажратилади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишда Қирғизистонга электр етказиб беради

 

Олмаотада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энергетика ҳамда сув хўжалиги идоралари раҳбарлари иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Унда сув-энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги параметрлари, куз-қиш мавсумида бир-бирини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва келгуси вегатация даври учун тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якунига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон куз-қиш мавсумида Қирғизистонга электр энергиясини етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Бу чора Қирғизистоннинг қишки даврда электр ишлаб чиқаришни қисқартириши ва Тўхтагул сув омборида зарур сув захирасини шакллантиришга ёрдам беради.

 

Тўпланган сув ҳажми 2026 йилги вегатация мавсумида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги майдонларини барқарор суғориш учун йўналтирилади.

 

Шунингдек, уч давлат энергия истеъмолини оптималлаштириш, тежаш бўйича қўшма чоралар кўриш ва минтақада энергетика барқарорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Томонлар ҳамкорлик ишларининг яхши қўшничилик руҳида олиб борилаётганини қайд этди.

 

Ўзбекистон музокараларда энергетика тизимининг транзит, етказиб бериш ва баланслаш учун зарур техник шароитларни таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади.

 

Йиғилиш якунида 2026 йил вегатация мавсумига тайёргарлик доирасида қишки электр энергияси етказиб бериш ва сув захиралаш ҳажмларини белгиловчи уч томонлама баённома имзоланди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари 2026 йилда электр энергиясини етказиб бериш учун шартнома имзолаган эди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишда Қирғизистонга электр етказиб беради | Zamon.uz