Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва БАА ўртасида 40 дан ортиқ йўналишда амалга оширилаётган 300 га яқин лойиҳанинг натижалари қайд этилди ҳамда янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини кенг кўламда йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида вазир БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ҳамда мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини давлат раҳбарига етказди.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, жорий йил январь ойида олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Сўнгги йилларда БАА ҳукумати билан 40 дан ортиқ йўналишда 300 га яқин ташаббус, жумладан, “Ҳукумат акселератори”, “Бир миллион дастурчи” ва “Ёш етакчилар” каби йирик дастурлар муваффақиятли амалга оширилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг янги беш йиллик дастурини кенг кўламда ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шу билан бирга, бюрократияни қисқартириш, сунъий интеллект соҳасида 5 миллион нафар промпт-муҳандисни тайёрлаш жараёнида БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шунингдек, “Ёш авлод” ва “Китоб челленжи” лойиҳаларини амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва вазир Муҳаммад ал-Гаргавий Ўзбекистон — БАА муносабатлари тарихига бағишланган махсус кўргазма билан танишдилар.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"