Ўзбекистон

Ўзбекистонда давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлиги диагностикадан ўтказилади

Фарғонада 2026 йил 1 январдан синов тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади.

Ўзбекистонда давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлиги диагностикадан ўтказилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат органлари ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади. Ушбу тизим “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатда белгиланган.

 

Фармонга кўра, диагностика қуйидаги тартибда ўтказилади:

 

  • 2026 йил 1 январдан — коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;
  • 2026 йил 1 июндан — соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва номзодлар;
  • 2027 йил 1 январдан — бошқа давлат органларида коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган лавозимларда ишлаётган ходимлар ва номзодлар.

 

Диагностикани Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси билан Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази амалга оширади. Натижалар асосида ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланса, у ушбу лавозимда фаолият юритишда давом эта олмайди ва бошқа лавозимга ротация қилинади.

 

Шунингдек, Фарғонада 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳудуд ҳокимликларида натижага асосланган бошқарув тизими синов тариқасида жорий этилади. Шу кунда кадрлар ротацияси тизими ҳам йўлга қўйилади: туман ва шаҳар бўлинма раҳбарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда бошқа туман ёки шаҳарга ротация қилинади.

 

Бу чора-тадбирлар давлат бошқарувидаги шаффофликни ошириш, коррупцияга қарши барқарорликни таъминлаш ҳамда кадрлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда давлат ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлиги диагностикадан ўтказилади | Zamon.uz