Жаҳон

Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

Ушбу ҳодиса Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қатъий назоратга олинган.

Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

 

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Семён Григоревга Тожикистон фуқаросининг фожиали ўлими муносабати билан норозилик нотасини юборди.

 

Тожикистон ТИВ расмий баёнотига кўра, 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилояти Одинтсово шаҳар округига қарашли Горки-2 қишлоғида жойлашган Успенская умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси, вояга етмаган Тожикистон фуқароси Қобилжон Алиевга нисбатан этник нафрат асосида ҳужум содир этилган. Ушбу ҳужум оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Мазкур ҳолат Тожикистон томони томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий нота топширилди. Унда Россия Федерациясидан мазкур жиноятни зудлик билан, холис ва ҳар томонлама тергов қилиш, шунингдек, айбдорларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш талаб этилган.

 

Шунингдек, Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ушбу жиноят бўйича тергов жараёнини ўз назоратига олгани ва Россия ТИВга расмий мурожаат йўллагани маълум қилинди.

 

Тожикистон ТИВ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, хориждаги Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи устувор эканини таъкидлади. Вазирлик Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан ушбу воқеа тўлиқ ва адолатли ўрганилишига умид билдирди.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"