Сиёсат

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон президентларига Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти берилди

Уч давлат раҳбари Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун тақдирланди.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон президентларига Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти берилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Лев Толстой номидаги тинчлик мукофоти билан тақдирланди.

 

Мукофот уч давлат раҳбарининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли шахсий ҳиссаси учун берилди. Тақдирлаш маросимида мукофот ҳайъати раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергьев давлат раҳбарларига мукофот медалларини топширди.

 

Лев Толстой номидаги тинчлик мукофоти Россия Тарих жамияти ҳамда Россия Тинчлик фонди томонидан таъсис этилган бўлиб, у урушларнинг олдини олиш, зўравонликсиз ва кўпқутбли дунёни барпо этиш ҳамда тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги алоҳида хизматлар учун берилади.

 

Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доирасида у 21–22 декабрь кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.