Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов телефонлашди

Мулоқотда минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов телефонлашди

 

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий саломини йўллади.

 

Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувлар доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Барча даражалардаги мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда. «Шовот-Тошҳовуз» чегараолди савдо зонаси ишга туширилди. Ҳудудлараро, ишбилармонлик, маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

 

Минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Давлат раҳбари Авазада йирик саммитлар, Ашхободда Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги ҳамда “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” муносабати билан ташкил этилган форум муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади.

 

Келгуси йилда бўлажак учрашувлар режаси кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказишни давом эттиришга келишиб олинди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.