Сиёсат

Мирзиёев Саудия Арабистони элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари билан Ўзбекистон ўртасидаги лойиҳалар портфели 27 миллиард АҚШ доллардан ошди.

Мирзиёев Саудия Арабистони элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

 

29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда дипломатик вазифасини якунлаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Мирзиёев элчининг Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

 

“Турли даражаларда тизимли мулоқот ва фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми ва қўшма корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда. Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари билан лойиҳалар портфели 27 миллиард доллардан ошди”, — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, давлат раҳбари Саудия Арабистони Ҳукуматига Ўзбекистон фуқароларининг Ҳаж ва Умра амалларини адо этишига яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Юсуф ал-Утайбийга Ўзбекистон – Саудия дўстлик ва кўп томонлама шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

 

Элчи унинг дипломатик миссиясига берилган юксак баҳо ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун мамлакат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.