Спорт

Абдуқодир Хусанoв Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Жорий мавсумда ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, ишончли ўйин намойиш этди.

Абдуқодир Хусанoв Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Manchester City” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Хусанoв Goalpost нашри томонидан 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди. У ушбу рейтингда Осиёнинг бир қатор етакчи мамлакатларидан чиққан ёш футболчиларни ортда қолдирди.

 

2025 йил Хусанoв учун фаолиятидаги энг муҳим даврлардан бири бўлди. Январ ойида у “Manchester City” сафида қўшилиб, Англия Премьер-лигасида дебют қилган илк ўзбек футболчиси сифатида тарихга кирди. Жорий мавсумда ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, ишончли ўйин намойиш этди.

 

Июн ойида Абдуқодир Хусанoв Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишда муҳим ҳисса қўшди. Унинг барқарор ўйини ва майдондаги етакчилик фазилатлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

 

Шунингдек, Хусанoв The Athletic нашри томонидан тузилган дунёдаги энг кучли 100 футболчи рейтингида 86-ўринни эгаллади. Бу натижа ёш футболчининг нафақат Осиёда, балки жаҳон миқёсида ҳам эътироф этилаётганидан далолат беради.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"