Сиёсат

Чегара масалаларини ҳал этишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрни муҳим бўлди — Садир Жапаров

Қирғизистон Президенти фаолиятига бағишланган “Президент” ҳужжатли фильмида Марказий Осиёдаги чегара келишувларида Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси қайд этилди.

Чегара масалаларини ҳал этишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрни муҳим бўлди — Садир Жапаров

 

Қирғизистонда Президент Садир Жапаровнинг беш йиллик раҳбарлик фаолиятига бағишланган тўрт қисмли «Президент» ҳужжатли фильми намойиш этилди.

 

Фильмнинг иккинчи қисмида Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз–тожик чегарасида юзага келган кескин вазиятга тўхталиб, мазкур масалага ечим топилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва вазмин дипломатик ёндашуви муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади.

 

Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, саммит ва учрашувлар давомида у биринчи бўлиб Тожикистон раҳбарига чегара масаласини бевосита муҳокама қилишни таклиф қилган. Дастлаб бу таклиф қўллаб-қувватланмаган бўлсада, кейинги учрашувлардан бирида Тожикистон томони музокараларга розилик билдирган.

 

“Шу ўринда алоҳида таъкидлашим керакки, бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўрни жуда катта бўлди. У киши муаммоларни ҳозир, шу ернинг ўзида ҳал қилиш зарурлигини, акс ҳолда кейин имкон бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Ён беришга бориш лозимлигини маслаҳат берди. Шундан сўнг икки раҳбар бир стол атрофида ўтириб, чегара масаласини ҳал қилдик”, — дея қайд этди Қирғизистон президенти.

 

Шунингдек, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Қулубаев ҳам мазкур жараёнда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббус ва саъй-ҳаракатларини эътироф этди. Унинг эслашича, Ўзбекистон раҳбари чегара можаросининг давом этиши минтақавий барқарорликка салбий таъсир кўрсатишини бир неча бор таъкидлаган.

 

“Қирғизистон ва Тожикистон келишиши керак. Агар минтақада низоли вазият сақланиб қолса, бу ерга на инвестор, на сайёҳ келади. Ташқаридан қараганда эса барча давлатлар номи ʼ-истонʼ билан тугагани учун улар доим можароли ҳудуд сифатида қабул қилинади”, — деган эди Ўзбекистон раҳбари, дея эслайди Қулуба

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.