Ўзбекистон

Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонлик мигрантнинг жасади бугун қайтарилмоқда

У 2025 йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонлик мигрантнинг жасади бугун қайтарилмоқда

Аввалроқ Россияда Самарқанддан бўлган меҳнат муҳожири кучишлатар тизим ходимлари томонидан амалга оширилган қийноқ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Воқеа 2025 илнинг 12 декабрь кунида юз берган бўлсада, бу ҳақида хабарлар январь бошида сиздирилганди. Бундан англашиладики, мигрантнинг жасади Россияда салкам бир ой давомида қолиб кетган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг Zamon.uz'гa маълум қилишича, марҳумнинг жасади ҳамон Россия Федерациясида сақланмоқда. Бугун, 11 январь куни у Ўзбекистонга юборилади. 

 

“Якшанба куни маййит Ўзбекистонга юборилади. Душанба куни Ўзбекистон вакиллари самарқандлик фуқаронинг вафоти бўйича Хабаровск расмийлари билан учрашади”, дейди Бурхонов

 

Қўшимча қилинишича, жасадни ватанга қайтарилиши билан боғлиқ харажатлар учун махсус фонд ташкил қилинган. Агар марҳумнинг яқинлари харажатларни тўлаш бўйича қийинчиликка дуч келса, бу давлат тарафидан қопланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида ОМОН ходимлари кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган ўзбекистонлик фуқароларга нисбатан куч ишлатган. Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, кома ҳолатига тушган, улардан бири, бир  неча кун ўтиб вафот этган. Иккинчи жабрланувчи ҳақидаги маълумотлар эса расман тасдиқланмаган.

 

 

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"