Ўзбекистон

Кредит кечикиши банклар учун даромад манбаига айланмаслиги керак — Марказий банк

Айрим банкларда кредит тўловлари кечиктирилганда фоизлар 180 фоизгача оширилаётгани аниқланиб, Марказий банк бундай амалиёт банк тизимига ишончни пасайтиришини таъкидлади.

Кредит кечикиши банклар учун даромад манбаига айланмаслиги керак — Марказий банк

 

Марказий банк томонидан тижорат банклари тузаётган кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилган тақдирда қўлланилаётган жарима ва молиявий санкциялар таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижасида айрим банклар амалиётида адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид ҳолатлар аниқланиб, уларга расмий огоҳлантириш хатлари юборилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Таҳлил жараёнида айрим тижорат банкларида:

  • кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкадан бир неча баробарга ошиб, айрим ҳолатларда 150–180 фоизгача етаётгани;
  • кредит фоизларини кеч тўлаш ҳолатларида энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня қўлланилаётгани;
  • кредиторнинг реал харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар ундирилаётгани аниқланган.

 

Шунингдек, айрим ҳолатларда оширилган фоиз ставкаси, пеня ва бир марталик жарималар бир вақтнинг ўзида қўлланилиб, қарз олувчилар зиммасига ортиқча молиявий юк юкланаётгани қайд этилган. Натижада тўловни кечиктириш билан боғлиқ умумий харажатлар кредитни ўз вақтида хизмат кўрсатиш қийматидан бир неча баробар ошиб кетмоқда.

 

Марказий банкнинг таъкидлашича, бундай амалиёт кредитор учун қарзни ўз вақтида ундиришдан кўра, кечикиш ҳолатидан молиявий фойда олишни рағбатлантирувчи иқтисодий моделни шакллантирмоқда. Бу эса кредит шартларининг шаффофлиги ва очиқлигига путур етказади ҳамда қарз олувчиларнинг кредит олиш пайтидаги реал молиявий хавфларни тўлиқ баҳолашига тўсқинлик қилади.

 

Марказий банк ушбу ҳолатлар томонлар манфаатлари мувозанатини бузиши, ижтимоий хатарларни кучайтириши, фуқароларнинг мурожаатлари сонини ошириши ҳамда банк тизимига бўлган ишончни пасайтириши мумкинлигини қайд этди.

 

Шу муносабат билан тижорат банкларига:

  • кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкциялар компенсацион характерга эга бўлиши;
  • тўловни кечиктириш оқибатлари қарз олувчилар учун олдиндан аниқ ва тушунарли тарзда белгиланиши;
  • кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш тавсия этилди.
custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"