Ўзбекистон

“Бу бизнинг хавфсизлигимиз учун муҳим” — Абдулазиз Комилов

Президент маслаҳатчиси Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади.

“Бу бизнинг хавфсизлигимиз учун муҳим” — Абдулазиз Комилов

 

Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатнинг Тинчлик кенгаши таркибига қўшилиш сабаблари ва ундан кўзланган манфаатлар ҳақида изоҳ берди.

 

Унинг айтишича, Ўзбекистон 22 январь куни қатор давлатлар билан биргаликда Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва Ғазо секторидаги инқирозни ҳал этишга қаратилган мазкур халқаро ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Комилов бу қарор бир нечта муҳим омиллар билан боғлиқлигини таъкидлади.

 

“Аввало, бу масала хавфсизлик билан бевосита боғлиқ. Яқин Шарқдаги беқарорлик Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Иккинчидан, кенгаш олдига қўйилган вазифалар ва мақсадлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойилларига тўлиқ мос келади. Учинчидан эса, ушбу минтақада бизнинг жиддий ва ҳаётий манфаатларимиз мавжуд”, деди Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

 

Президент маслаҳатчиси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги жараёнларга доимий ва катта эътибор қаратиб келаётганини қайд этди. У бир неча йил аввал айрим Ўзбекистон фуқаролари Яқин Шарққа бориб, экстремистик оқимларга қўшилгани, кейинчалик эса давлат томонидан улар ватанга қайтарилиб, ижтимоий ҳаётга мослаштирилганини эслатди.

 

“Бу борадаги инсонпарварлик сиёсати БМТ раҳбарияти томонидан юқори баҳоланган. Президентимиз юритаётган сиёсат халқаро миқёсда намуна сифатида эътироф этилган. Шу сабабли биз учун минтақавий хавфсизлик масаласи устувор аҳамиятга эга”, деди Комилов.

 

У, шунингдек, Афғонистон мисолида Яқин Шарқдаги можароларнинг Марказий Осиёга қандай салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, урушлар бошланганидан кейин террористик ва экстремистик гуруҳлар айнан Яқин Шарқдан Афғонистонга кириб келган.

 

Комилов Яқин Шарқ муаммоларини ҳал этиш осон эмаслигини, бунинг учун кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этди. Унинг фикрича, АҚШ, араб ва мусулмон давлатлари, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари биргаликда ҳаракат қилган тақдирдагина барқарор тинчликка эришиш мумкин.

 

Маълумот ўрнида, 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида Тинчлик кенгаши низоми имзоланган. Ушбу тузилма БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси билан қўллаб-қувватланган Ғазо можаросини тугатиш бўйича комплекс режани амалга ошириш доирасида ташкил этилган. Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг мазкур кенгашдаги иштирокини мамлакатга билдирилган ишонч ва халқаро майдондаги нуфузининг эътирофи сифатида баҳолади.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"