Ўзбекистон

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кескин пасайди

5 граммли қуйма 9 867 000 сўмга тушди, 1 грамм олтин эса 1,97 млн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кескин пасайди

 

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кескин пасайди. 2 февраль ҳолатига кўра, 5 граммли олтин қуйма нархи 9 867 000 сўмни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 973 400 сўмга баҳоланган.

 

Олтин қуймаларининг нархи қуйидагича шаклланган:

  • 5 грамм — 9 867 000 сўм
  • 10 грамм — 19 735 000 сўм
  • 20 грамм — 39 469 000 сўм
  • 50 грамм — 98 674 000 сўм
  • 100 грамм — 197 347 000 сўм

 

Сўнгги пасайиш дам олиш кунларида юз берган ва 5 граммли қуйманинг нархи 900 минг сўмдан ортиқ арзонлашди. Ҳозирда 1 грамм олтин 1,97 млн сўмга баҳоланмоқда, бу эса ўтган жумага нисбатан 8,5 фоиз пасайишни англатади.

 

Глобал бозордаги омиллар ҳам пасайишга таъсир қилган. Жаҳон бозорида олтин нархи 15 фоиздан ортиқ қадрсизланди. Бунинг сабаби Доналд Трампнинг АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл ўрнига инфляцияга қарши кескин чоралари билан танилган Кевин Уоршни тайинлаш режаси бўлиб, бу глобал молия бозорларида доллар қийматининг ошиши сифатида қабул қилинмоқда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"