Ўзбекистон

Сурхондарёда президент совғаси деб берилган уй кредитли бўлиб чиқди

Ногирон оилага совға қилинган хонадон ипотека асосида расмийлаштирилган, ва ҳозирда кредит тўловлари оила аъзоларининг пенсия ва нафақа маблағларидан ундирилмоқда.

Сурхондарёда президент совғаси деб берилган уй кредитли бўлиб чиқди

 

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи, кўзи сабабли биринчи гуруҳ ногирони Шаҳноза Гулбоева «Дарё» нашрига мурожаат қилиб, ўз оиласига 2018 йилда президент совғаси сифатида тантанали топширилган уй-жой кейинчалик ипотека кредити асосида олингани аниқланганини маълум қилган.

 

Унинг айтишича, оила 2018 йил 1 март куни мазкур хонадонга кўчиб кирган. Бироқ орадан бир неча ой ўтгач, уй кредит асосида берилгани ва қарзни тўлаш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган. Ҳозирда кредит тўловлари оила аъзоларининг пенсия ва нафақа маблағларидан ундирилмоқда.

 

Маълум бўлишича, икки нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган Шаҳноза Гулбоева ва Парда Сафарқуловларга уч хонали уй 2018 йилда Денов туманида ўтказилган тадбир давомида президент совғаси сифатида расман топширилган. Маросимда вилоятнинг ўша пайтдаги ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда туман ҳокими Нормўмин Чориев иштирок этиб, уйлар ногиронлиги бўлган фуқароларга давлат томонидан совға қилинаётгани таъкидланган.

 

Кейинчалик аниқланишича, мазкур уй “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ажратилган 137 миллион 400 минг сўм миқдоридаги ипотека кредити эвазига харид қилинган.

 

Айни пайтда оила кредитни тўлашда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Мурожаатчиларнинг айтишича, дастлаб ҳокимлик томонидан вақтинча иш билан таъминланиб, пахта заводига бириктирилган. Оила аъзолари тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаб, кредит тўловлари шу орқали қопланиб келган. Бироқ завод фаолияти тўхтатилгач, кредит мажбуриятлари яна оиланинг зиммасида қолган.

 

Ҳозирги вақтда кредит бўйича қарздорлик 170 миллион сўмга яқинлашган. Шаҳноза Гулбоева давлат томонидан тўланаётган 1 миллион 600 минг сўм миқдоридаги нафақа маблағининг 700 минг сўми ҳар ой кредит ҳисобига ушлаб қолинаётганини, қолган сумма эса дори-дармон харажатларига ҳам етмаётганини билдирди.

 

Парда Сафарқуловнинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи Шаҳноза Гулбоева онкологик касаллик билан ҳам оғрийди. Шунга қарамай, кредит масаласи ҳанузгача тўлиқ ҳал этилмаган.

 

Қумқўрғон тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат тумандаги бошқа ногиронлиги бўлган фуқаролар билан боғлиқ ўхшаш вазиятлар билан бирга ўрганилган. 2026 йил 16 январь куни туман ҳокими Фаррух Омонович раҳбарлигида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жойларига ҳомийлар бириктириш масаласи юзасидан йиғилиш ўтказилган.

 

Йиғилиш натижасида ҳомийлар белгиланиб, кредит тўловларини ойма-ой қоплаш бўйича режа-график ишлаб чиқилган. Ҳозирга қадар кредитнинг 70 миллион сўмлик қисми ҳомийлар томонидан тўлаб берилган, қолган қисми бўйича тўловларни сўндириш ишлари давом этмоқда.

 

Шу билан бирга, ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Акром Норбоев мазкур уйлар ҳақиқатан ҳам президент совғаси сифатида топширилган ёки йўқлиги борасида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирган.

 

Масъулларнинг қайд этишича, ҳозирда ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар кредит қарздорлигини ёпиш бўйича график асосида иш олиб борилмоқда ва январь ойида ўндан ортиқ фуқароларнинг кредит тўловлари ҳомийлар кўмагида амалга оширилган.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"