Ўзбекистон

2025 йилда 765 та дорихонада нархларни асос­сиз ошириш ҳолатлари аниқланди

Дорихоналар асоссиз ошириш орқали қарийб 8 млрд сўм ноқонуний даромад олган.

2025 йилда 765 та дорихонада нархларни асос­сиз ошириш ҳолатлари аниқланди

 

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ошириб қўллаш ҳолатлари аниқланиб, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тизимли тарзда бартараф этилмоқда. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўтган 2025 йил давомида “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган маълумотлар асосида 765 та дорихона (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 ҳолатда 7,95 млрд сўм миқдорида асос­сиз даромад олгани аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган. Шу билан бирга, лицензия талабларининг бузилиши бўйича маълумотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.

 

Ҳудудлар кесимида аниқланган ҳолатлар:

  • Қорақалпоғистон: 26 дорихона, 5 311 ҳолат, 130,3 млн сўм
  • Андижон: 26 дорихона, 3 200 ҳолат, 95,5 млн сўм
  • Бухоро: 53 дорихона, 38 355 ҳолат, 929,4 млн сўм
  • Жиззах: 23 дорихона, 1 042 ҳолат, 56,4 млн сўм
  • Қашқадарё: 50 дорихона, 2 783 ҳолат, 203,6 млн сўм
  • Навоий: 79 дорихона, 20 645 ҳолат, 329 млн сўм
  • Наманган: 56 дорихона, 36 310 ҳолат, 575,2 млн сўм
  • Самарқанд: 57 дорихона, 5 167 ҳолат, 1 231 млн сўм
  • Сурхондарё: 53 дорихона, 9 445 ҳолат, 1 570,2 млн сўм
  • Сирдарё: 33 дорихона, 2 782 ҳолат, 208,6 млн сўм
  • Тошкент вилояти: 63 дорихона, 21 983 ҳолат, 735,1 млн сўм
  • Фарғона: 35 дорихона, 22 760 ҳолат, 310,1 млн сўм
  • Хоразм: 25 дорихона, 3 867 ҳолат, 199,3 млн сўм
  • Тошкент шаҳри: 173 дорихона, 131 219 ҳолат, 1 404,7 млн сўм

 

Рақобат қўмитаси дори воситаларини нархини асоссиз оширган дорихоналарга нисбатан назорат ишларини давом эттириб, қонунчилик талабларини бузган дорихоналар рўйхатини очиқ тарзда эълон қилиб боришини маълум қилади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"