Ўзбекистон

Тошкентдаги боғчаларда карантин жорий қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги боғчаларда карантин жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарларга ойдинлик киритилди.

Тошкентдаги боғчаларда карантин жорий қилинадими?

 

Ижтимоий тармоқларда айрим мактабгача таълим ташкилотларида карантин жорий этилиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда шаҳар ҳудудида карантин чораларини жорий этишни талаб қиладиган хавфли юқумли касалликлар бўйича кескин эпидемиологик вазият кузатилмаяпти. Мутахассислар томонидан қизамиқ, менингит, гепатит, сил ва бошқа инфекцион касалликлар бўйича мониторинг доимий равишда олиб борилмоқда ва мавжуд ҳолатлар карантин эълон қилиш даражасида эмас.

 

Мутахассислар таъкидлашича, қиш мавсумида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатларининг мавсумий кўпайиши табиий жараён ҳисобланади. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилотларида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида эрталабки фильтр жараёнлари, тана ҳароратини ўлчаш, касаллик аломатлари мавжуд болаларни вақтинча ажратиш ва ота-оналарга профилактик тавсиялар бериш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур профилактик чоралар айрим фуқаролар томонидан нотўғри талқин қилиниб, «карантин» сифатида баҳоланмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан тасдиқланмаган ахборотларга ишонмаслик, фақат расмий манбаларда эълон қилинадиган маълумотларга таяниш сўралади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"