Ўзбекистон

Тошкент кўчаларига яна панжаралар ўрнатилиши ортидан шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборилди

Депутат ушбу долзарб ижтимоий масала бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўраяпти.

Тошкент кўчаларига яна панжаралар ўрнатилиши ортидан шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутати Анвархон Темиров пойтахт йўллари ўртасига янги панжаралар қайта ўрнатилгани юзасидан шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга депутатлик сўрови юборди.

 

Унинг ёзишича, ҳокимнинг 2025 йил 20 майдаги, шунингдек, 2025 йил 21 июлдаги қарорларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида кўча ва йўллар бўйлаб темир панжараларни ўрнатиш учун жами 8,4 млрд маблағ ажратиш кўзда тутилгани, шу асосда амалга оширилаётган ишлар алоҳида муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

Эски амалиётга қайтилиб, пойтахт кўчаларида янги панжаралар ўрнатилгани, кейин олиб ташлангани кенг жамоатчиликда, жумладан, Халқ демократик партияси электорати орасида ҳақли эътирозлар, қатор муҳим саволларни келтириб чиқарган.

 

 

“Юқоридагиларга асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга депутатлик сўрови юборди”, дейилади хабарда.

 

Унда жамоатчилик ва партия электоратини безовта қилаётган саволлар кўтарилган.

 

Хусусан, Тошкент шаҳри кўча ва йўлларида йўналишларни ажратувчи темир панжаралар ўрнатилиши ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилиши қандай асосланган?

 

Темир панжаралар ва бошқа тўсиқлар ўрнатиш масаласида экспертлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганми, уларнинг фикрлари олинганми? Бу борада илмий асосланган ва таҳлилий маълумотлар мавжудми?

 

Нима сабабдан яна бошқатдан кўплаб давлат маблағлари сарфланиб, пиёдалар ва йўловчиларга хавф туғдириши тан олинган амалиётга – йўналишларни ажратувчи темир панжараларни ўрнатишга қайтилмоқда?

 

Аҳоли зич жойлашган ва кўп ҳаракатланадиган кўчаларда пиёдалар осон ва тез кесиб ўтишини таъминлаш, пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

 

Ҳозир ўрнатилаётган панжара тўсиқлар қайси норматив-ҳуқуқий асос ва стандартлар бўйича лойиҳаланган ва амалга оширилмоқда? Бу каби темир панжараларни ўрнатиш йўлларда пиёдалар ва йўловчилар хавфсизлигини кафолатлайдими?

 

Депутатлик сўровида “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, юзага келган саволларга жавоб берган ҳолда, ушбу долзарб ижтимоий масала бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтайи назарни баён этиш сўралган.

custom img

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

Шунингдек, “жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

custom img

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Метро поездлари эндиликда бир соат олдиндан ҳаракатлана бошлайди.

custom img

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

Угом дарёси ва унинг ҳавзасида биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев экология, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли таклифлар билан танишди.

custom img

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

“Жалолиддин Мангуберди” электропоезди ҳафтасига 3 кун қатнаб, сафар вақти 7,5 соат атрофида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп қаватли уйлар ҳудудида янги тақиқлар жорий этилди.

custom img

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

ИИББга кўра, Оҳангарондаги можаро шахсий келишмовчилик оқибатида юзага келган, ППХ ходимига нисбатан айбловлар асоссиз.

custom img

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га 16 та мажбурий кўрсатма берилди

Қашқадарёдаги корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланиб, иш судга юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"