Ўзбекистон

Қозоғистонда йўлда қолган автобусдан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Қутқарувчилар қирғиз, қозоқ ва ўзбекистонлик 13 нафар йўловчини иситиш пунктига жойлаштириб, уларга зарур ёрдам кўрсатган.

Қозоғистонда йўлда қолган автобусдан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

 

Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи Остона–Петропавловск автомагистралида двигатель носозлиги сабабли фавқулодда тўхтаб қолган шаҳарлараро автобус йўловчилари қутқарув хизматлари томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

 

Маълум қилинишича, Петропавловск шаҳридан Чимкент йўналишида ҳаракатланган автобус Макинск шаҳри ҳамда Макинка қишлоғи (Ақмола вилояти) оралиғида техник носозлик туфайли йўлда қолиб кетган. Автобус салонида жами 13 нафар йўловчи бўлиб, улар орасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси, 7 нафар Қирғизистон фуқароси ва 3 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган.

 

Ҳодиса юзасидан Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор равишда воқеа жойига етиб бориб, барча йўловчиларни хавфсиз тарзда эвакуация қилган. Йўловчилар Макинск шаҳридаги иситиш пунктига жойлаштирилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилди ҳамда иссиқлик билан таъминланган.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

Қозоғистонда йўлда қолган автобусдан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди | Zamon.uz