Жаҳон

Тўқаев Трамп номи билан махсус мукофот таъсис этишни таклиф қилди

Таклиф қилинган мукофот АҚШ президентининг тинчликни таъминлашдаги ютуқларини эътироф этишга қаратилган.

Тўқаев Трамп номи билан махсус мукофот таъсис этишни таклиф қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 19 февраль куни Вашингтонда бўлиб ўтган Тинчлик Кенгашининг биринчи йиғилишида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Яқин Шарқда барқарор ривожланиш минтақада тинчликни таъминлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва ишончни мустаҳкамлашга қаратилган янги механизмларни талаб қилишини таъкидлади. Бу ҳақда Тенгриневс хабар берди.

 

Тўқаев Қозоғистоннинг амалий ёрдам кўрсатишга, жумладан, мамлакатда турли даража ва форматларда учрашувлар ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

 

Давлат раҳбари нутқида Тинчлик Кенгаши доирасида янги мукофот таъсис этишни таклиф қилди:

 

“Шунингдек, мен Президент Трампнинг тинчликни таъминлашдаги улкан ютуқларини эътироф этиш мақсадида Тинчлик Кенгаши ҳомийлигида унинг номи билан аталган махсус мукофотни таъсис этишни таклиф қилмоқчиман. Ишончим комилки, сизнинг кучли ва узоқни кўра оладиган раҳбарлигингиз остида Кенгаш ўзининг эзгу вазифасини муваффақиятли бажаради”, — дея хулоса қилди Қозоғистон президенти.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Тўқаев Трамп номи билан махсус мукофот таъсис этишни таклиф қилди | Zamon.uz